16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Мажлисда маъруза қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичларига эътибор қаратди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг маҳсулотларни экспорт қилувчи ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва янги бозорларни ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш давом эттирилди. Натижада ташқи савдо баланси 180 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ижобий салдо билан белгиланди, олтин-валюта захиралари 1,6 миллиард АҚШ долларига ўсди.
Изоҳ (0)