Тошкентнинг «Локомотив» клуби Бирлашган Араб Амирликларида ўтказаётган ўқув-йиғин машғулотлари доирасида 15 январь куни учинчи назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Қувайтнинг «Қувайт» СК жамоасига қарши кечган ўйинда «Локомотив» жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Локомотив» киритган голларга Иван Нагаев, Алишер Шоғуломов ҳамда «темирйўлчилар» сафида кўрикдан ўтаётган россиялик Руслан Карян муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)