Beeline мобил алоқа оператори абонентларига чет элдан соврин ютгани ҳақида спам-хабар келмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мобил мухбир Зафар маълум қилди.
«Телефонимга чет эл коди билан : ‘Поздравляем, вы выиграли, звоните нам сейчас’ (Табриклаймиз, сиз ютдингиз, бизга ҳозироқ қўнғироқ қилинг) матни билан хабар келди. Телефон қилишим билан, автоматик жавоб берилди ва алоқа узилди. Ҳисобимни текширсам катта миқдорда пул ечилган. Кейин суруштирсам бу ҳолатга тушган фақат мен эмас эканман. Beeline Uz абонентлари, эҳтиёт бўлинг, ёлғон SMSлар», − деб ёзади Зафар (муаллиф матни сақлаб қолинди).
Қайд этиш жоиз, суратда кўрсатилган рақамнинг коди +232 Африка ғарбида жойлашган Сьерра-Леоне давлатига тегишли. Ҳозирча Beeline’нинг бошқа абонентлари бу масалада мурожаат қилмаган.
Изоҳ (0)