Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонунчилик паластасига сайловлар якунлари ва истиқболдаги режалар муҳокамасига бағишланган сиёсий кенгаш йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар берди.
Партия номидан Ўзбекистон бош вазири лавозимига Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 21 декабрда ўтказилган парламент сайлови якунларига кўра Ўзбекистон Либерал-демократик партияси энг кўп − 52 та депутатлик ўрнига эга бўлиб, Конституциянинг 98-моддасига биноан бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)