Босма ва интернет ОАВ журналистлари, блогерлар ўртасида «Эътироф» танловига старт берилди. Бу ҳақда «Nigoh.uz»га асосланиб «Xushnudbek.uz» хабар берди.
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот ва интернет нашрларда жамият ҳаётида кечаётган жараёнлар тезкор, холис ва ҳаққоний, таҳлилий жиҳатдан юксак савияда ёритилган материаллар кўламини ошириш, босма нашрларни шаклан ва мазмунан такомиллаштириш, жамият янгиланишидаги жараёнларни ёритиш, дунё ахборот майдонида ўз ўрнини эгаллаши, рақобатбардош бўлиши, ОАВ нуфузини ошириш ва журналистларнинг касбий маҳорати ўсишига кўмаклашиш, нашрлар ўртасида профессионал алоқаларни йўлга қўйиш, иқтидорли муаллифларни рағбатлантириш мақсадида газета, журналлар, интернет агентликлари ва нашрлари журналистлари, шунингдек блогерлар ўртасида «Эътироф» танловини эълон қилади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида ўтказилади.
Танлов номинациялари:
- энг яхши босма ОАВ журналисти
- энг яхши йил фотосуратчиси
- йил дебюти (илк бор ўзини танитган)
- энг яхши тармоқ ОАВ журналисти
- энг яхши йил блогери
- энг яхши ҳудудий газета
- мавзунинг жамиятда аҳамиятга моликлиги, долзарблиги ва материал мазмуни;
- ёритишдаги маҳорат;
- материални тақдим этиш шаклларининг янгилиги, ўзига хослиги ва ифодалилиги.
Ижодий ишларга муаллиф тўғрисида (фамилияси, исми, профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси) маълумотлар илова қилинади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган таҳририятлар фонд дирексиясига ёзма равишда мурожаат қилишлари лозим.
Танлов ғолиблари «Ўзбекистон Матбуоти» III Миллий форумида эълон қилинади. Танловда қатнашиш учун аризалар 2015 йил 4 февралигача қуйидаги манзилда қабул қилинади.
Изоҳ (0)