15 январь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Буюк Британия, Германия ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихоналари билан ҳамкорликда Биринчи жаҳон урушининг юз йиллигига бағишлаб, «Рождество муборак» бадиий фильмини намойиш этди. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги кино саройининг расмий сайтида хабар берилди.
Тошкентдаги Буюк Британия элчихонасининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, фильм 1914 йил декабридаги Рождество сулҳи номи билан кирган Биринчи жаҳон уруши воқеалари ҳақида ҳикоя қилади. Унинг намойиши ўтган йили Ғарбий Европада кенг нишонланган Биринчи жаҳон уруши бошланишининг юз йиллигига бағишланди.
Фильмни 2005 йил бир қанча Европа мамлакатлари ва Япония кино усталари тасвирга олган.
Шуни қайд этиш лозимки, ушбу бадиий фильм инглиз, француз ва немис тилларида русча субтитрлар билан намойиш этилди.
Изоҳ (0)