Криштиану Роналду Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган маросим доирасида Месси билан суҳбат чоғида ўзининг ўғли Барселона ҳужумчиси иштирокидаги барча ўйинларни томоша қилишини айтиб ўтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
12 январь куни Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА йил лауэратларини аниқлаш маросимида қизиқ ҳолат юз берди: маросим бошланишидан олдин Роналду ўз ўғли ва онаси билан стол атрофида ўтирган пайтда залга Лионель Месси кириб келди ва Роналду оиласи билан кўришиш учун стол атрофига келди. Иккала футболчи ўзаро суҳбатлашиб ўтирди. Суҳбат давомида Роналду Мессига ‘Лео, ўғлим сенинг иштирокингдаги барча ўйинларни томоша қилади ва фақат сен ҳақингда гапиради’, — деди.
Роналдунинг ўғли аргентиналик футболчининг олдига келганда эса Месси унга қарата «Наҳотки, бундан уялмайсанми», — дея кулги аралаш ҳазил қилди.
Икки футболчи ўртасидаги суҳбат анча давом этди ва шундан сўнг ҳар иккаласи маросимда қатнашиш учун ўзларига ажратилган жойга бориб ўтирди.
Изоҳ (0)