Тошкент жамоат транспорти тизимида янгилик сифатида йўлкира тўловини электрон шаклда амалга ошириш бўйича изланишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий ахбоот агентлиги.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилишича, ҳозир саккизта компаниянинг бу борадаги таклифлари ўрганиб чиқилмоқда. Натижада бир марталик чипталар, ягона тўлов карталари, кредит карточкасидан фойдаланиш, мобил телефон орқали тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.
Ҳозир йўлкирани электрон шаклда тўлаш, хусусан, мобил телефон орқали амалга ошириш «Мустақиллик» метро бекатида синовдан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)