Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2014 йил якунлари бўйича дунё клубларининг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Ундан Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» (329-ўрин, 68 балл), «Пахтакор» (428-ўрин, 59 балл) ва «Локомотив» (483-ўрин, 54 балл) жамоалари ҳам ўрин олди.
IFFHS рейтингини Мадриднинг «Реал» жамоаси 381 очко билан бошқармоқда. «Бавария» (276) ва «Атлетико» (267) клублари эса кейинги ўринларда бормоқда.
«Барселона» 251 балл билан тўртинчи, Колумбиянинг «Атлетико Насьонал» жамоаси эса 249,5 очко билан бешинчи ўринда қайд этилган. Шунингдек, кучли ўнликка «Ювентус» (Италия), «Арсенал» (Англия), «Наполи» (Италия), «Ривер Плейт» (Аргентина) ва «Зальцбург» (Австрия) жамоалари кирган.
Изоҳ (0)