Тошкент метрополитенидаги «Бодомзор» ва Минор» метро бекатларининг биттадан вестибюллари иш вақти беш соатга қисқаради. Бу ҳақда метрополитен маъмуриятига асосланиб «Kun.uz» маълум қилди.
30 январдан бошлаб «Юнусобод» йўлида жойлашган «Бодомзор» ва «Минор» метро бекатларининг битта вестибюллари қисқартирилган иш тартибига ўтиб, тонгда 7:00 да очилади ва кечки 19:00 гача ишлайди.
Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўллари 5:00 дан 24:00 гача ишласа, «Юнусобод» йўли 6:00 дан 23:00 гача ишлайди.
Баъзи ҳолатларда, хусусан, олий таълим муассасаларга кириш имтиҳонлари бўладиган кунларда (одатда, 1 августга тўғри келади) «Юнусобод» йўли соат 5:00 дан ишга тушади.
Изоҳ (0)