Осиё Футбол Конфедерацияси Осиё Кубоги — 2015 гуруҳ босқичи 1-тур рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ушбу жамоадан Ўзбекистоннинг эртанги рақиби — Хитой терма жамоасининг икки нафар футболчиси жой олди, деб хабар беради «Stadion.uz».
ОФК эълон қилган рамзий терма жамоага Хитой терма жамоаси дарвозабони Ванг Далей ҳамда ҳимоячи Жанг Линпен киритилди.
Рамзий терма жамоадан энг кўп БАА ҳамда Япония футболчилари жой олди: ушбу терма жамоалардан учтадан футболчи 1-тур рамзий терма жамоасига киритилган.
Осиё Кубоги — 2015 1-тур баҳслари якунига кўра тузилган рамзий терма жамоадан ўрин олган футболчилар:
Дарвозабон: Ванг Далей (Хитой)
Ҳимоячилар (Ўнгдан чапга): Готоку Сакаи (Япония), Майя Ёшида (Япония), Жанг Линпенг (Хитой), Амир Хожисафий (Эрон)
Ярим ҳимоячилар: Ку Чжа Чол (Ж. Корея), Луонго (Австралия), Умар Абдулраҳмон (БАА)
Ҳужумчилар: Али Маҳбут (БАА), Аҳмад Ҳалил (БАА), Синдзи Оказаки (Япония).
Изоҳ (0)