Осиё Кубоги “A” гуруҳидан ўрин олган Қувайт ва Жанубий Корея иштирокидаги 2-тур учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда кореяликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувнинг 36-дақиқасида ўнг қанотдан Ча Ду Ри томонидан ошириб берилган тўпни Нам Тае Хи боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Якунда ушбу гол Жанубий Корея термасига ғалаба қозонишга кифоя қилди.
Шу тариқа кореяликлар иккита ўйинда 6 очко тўплаб, чорак финал йўлланмасини деярли ҳал қилди.
Осиё Кубоги, “A” гуруҳи.
Қувайт – Жанубий Корея 0:1
Гол: Нам Тае Хи, 36
Қувайт: Ҳамид Юсуф, Амир Матуқ, Фаҳад Авад, Фаҳад Ал Ҳажирий, Абдуллоҳ Ал Бурайкий, Абдулазиз Ал Эназий, Фаҳад Ал Иброҳим, Султон Ал Эназий, Месайд Ал Эназий, Юсуф Носир, Али Мақсид.
Жанубий Корея: Ким Сеунг Гю, Ким Жин Су, Парк Жу Хо, Ким Мин Ву, Нам Таэ Хи, Лу Кун Хо, Ли Мюнг Жу, Ки Сунг Юнг, Ким Юнг Гвон, Жанг Хьюн Су, Ча Ду Ри.
Изоҳ (0)