ФИФА 2014 йилдаги энг яхши аёл футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, Германиянинг «Волфсбург» клуби гўзали Надин Кесслер ўтган йилнинг «энг яхши аёл футболчиси» деб тан олинди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
26 ёшли Кесслер хоним жамоаси билан бирга аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигасида бош мукофотни қўлга киритди.
Изоҳ (0)