2015 йил баҳорида Франкфурт Майн−Урганч ва Вена-Урганч йўналишларида рейслар ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Урганч» халқаро аэропорти директорининг ўринбосари Руслан Агабуллаев маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Ҳозирда Париж−Урганч−Тошкент, Мадрид−Урганч−Тошкент, Москва−Урганч, Санкт-Петербург−Урганч ва Волгоград−Урганч йўналишларида рейслар амалга оширилмоқда»,− деди у.
Қайд этилишича, ҳозирда «Урганч» халқаро аэропорти исталган турдаги йўловчи самолётларини қабул қила олади. 2014 йил 15 декабрда фойдаланишга топширилган янги терминал соатига 300 кишигача хизмат кўрсата олади. 2014 йилда аэропорт хизматларидан 136 минг йўловчи фойдаланган.
Изоҳ (0)