Угандалик 56 ёшли Мубалак Батамбузе ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳомиладор хотинини еб қўйган тимсоҳни кузатиб юрди ва қулай вақтда уни ўлдириб, хотини учун қасос олди. Бу ҳақда Times Lives нашрига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Батамбузе бу ишни найза орқали амалга оширгани айтилмоқда. Хабарда ёзилишича, ўлдирилган тимсоҳнинг ичидан Батамбузенинг марҳум рафиқасига тегишли бўлган кийим қолдиқлари топилган.
Маълумот учун, Угандада ҳар йили ўртача 30 киши тимсоҳлар қурбонига айланади.
Изоҳ (0)