Самарқанд шаҳри ички ишлар бўлимига шаҳарда истиқомат қилувчи фуқародан Nexia русумли автомашинаси ўғирлангани ҳақида ариза келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «На посту» газетасига асосланиб, Kun.uz хабар берди.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида автомобиль техник соз ҳолатда Самарқанд туманидан топилган. Бундан ташқари, тезкор-қидирув ишлари натижасида автомобилни олиб қочган шахс ҳам қисқа муддат ичида қўлга олинган.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида истиқомат қилувчи 44 ёшли фуқаро «манзилига тезроқ етиб олиши керак бўлгани, бироқ йўлкирага пул тополмагани сабаб» машинани олиб қочганини айтган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)