Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби хитойлик журналистларга машғулотларни кузатишни та’қиқлаб қўймаган. Бу ҳақида хитойлик журналист Лю Фен Sports.sina.com нашрига хабар бериб ўтган, деб маълум қилди «Uff.uz».
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ куч билан машғулот ўтаяпти. Мураббийлар штаби ва делегация раҳбарияти хитойлик журналистлар билан дўстона муносабатда бўлган. Шунингдек Лю Фен Брисбен шаҳридан юборган хабарида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2008 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Хитой терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганини эслаган ва айни вақтдаги таркибда ўша терма жамоа вакиллари ҳам борлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўша вақтдаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида бўлган Ислом Тўхтахўжаев айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Осиё Кубогида иштирок этмоқда ва дисквалификация муддати якунига етгани туфайли Хитойга қарши майдонга тушиши мумкин.
Изоҳ (0)