«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Атлетико» устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирар экан, клуб раҳбариятидан жамоа бош мураббийи Луис Энрике истеъфосини талаб қилмаганини таъкидлади. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар беради.
«Мен клуб раҳбариятидан ҳеч кимни истеъфога чиқаришни сўраганим йўқ. Ушбу маълумот айнан ‘Барселонаъдан чиққани мени асабийлаштирди. Биз бирдам бўлишимиз керак», — дея каталон клуби расмий твиттерига таяниб, Месси фикрларини келтиради «Sport-express.ru».
Изоҳ (0)