АҚШнинг Мичиган штатида жойлашган детройт шаҳрида дунёдаги энг нуфузли автосалонлардан бири бўлган йиллик North Amercan International Auto Show (Шимолий Америка халқаро автошоуси)очилмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Биринчи ҳафта давомида кўргазма фақатгина матбуот ва соҳа вакиллари учун ишласа, 17 январдан бошлаб кенг омма учун ҳам очилади. Кобо-марказ кўргазма мажмуасида ўтказилаётган автосалонда жаҳон ва Шимолий Американинг 40 дан ортиқ янги автомобиллари намойиш этилади.Салоннинг энг катта премьераларидан бири Япониянинг Honda компанияси томонидан тақдим этилган янгиланган Acuro NSX модели бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Alfa Romeo, Cadillac, Lexus, Infiniti, Mini, BMW компаниялри ҳам ўзларининг янги спорткарлари ва бошқа автомобиллари билан қатнашади.
Изоҳ (0)