Бельгия полицияси мамлакат пойтахти Брюсселда жойлашган Le Soir газетасининг таҳририятини портлатишини айтиб таҳдид қилган кишини қўлга олди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Қайд этилишича, 11 январь куни номаълум шахс таҳририят биносига бомба ўрнатилганини хабар қилгач, газета ходимлари тезда эвакуация қилинган. Полиция бир неча соат давомида бинодан ҳеч нарса топа олмаган, шундан кейин барча ходимлар ўз ишига қайтган.
Полицияга қўнғироқ қилган шахс сўл йўналиш тарафдори эканлигини айтиб, газета Париждаги терактларни ёритиши туфайли ўнгларга ён босаётгани туфайли бу ишга қўл урганини маълум қилган. Кейинчалик ушбу «телефон террорчиси»нинг шахси аниқланди. У собиқ матбаа ходими Тьерри Карен бўлиб чиқди. У 1999 йилда фламанд националистлари офисидаги телефон кабинасини портлатгани учун жавобгарликка тортилган. Қайд этилишича, ўшанда ҳеч кимга зарар етмаган.
Изоҳ (0)