БААда йиғин ўтказаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби кеча, 10 январь куни «Ал Шабоб» клубига қарши майдонга тушди, деб хабар беради «Uff.uz».
Тошкент клуби расмий твиттерида ёзилишича, ушбу учрашув 5:0 ҳисобида «қалдирғочлар» фойдасига ҳал бўлган. Голларни Темур Аюпов, (11), Анвар Бердиев (23), Отабек Шомуродов (56, 78) ва Мирзоҳид Ғафуров (84) киритган.
Маълумот учун, «Ал Шабоб» клуби таркибида ўзбекистонлик футболчи Азизбек Ҳайдаров тўп суради. Азиз Осиё кубогида иштирок этаётгани боис кечаги учрашувда майдонга тушмади.
Изоҳ (0)