«Барселона» раҳбарияти Луис Энрикенинг ўрнига янги мураббий изламоқда, деб хабар беради «Uff.uz».
Клуб ҳужумчи Лионель Мессининг талабига кўра Франк Райкард билан бу борада музокара ўтказди. Райкард ўз вақтида «Барселона» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Аммо голландиялик мутахассис келажаги номаълум бўлган ишга қўл урмаслигини айтиб ўтган. У ҳам қисқа вақтдан кейин истеъфога чиқарилиши мумкинлигидан хавотир олган.
Эндиликда каталонияликлар «Бавария»нинг собиқ бош мураббийи Юпп Хайнкесни кўзламоқда. Клуб вакиллари бу борада Хайнкес билан дастлабки музокараларни ўтказди.
Изоҳ (0)