Францияда Charlie Hebdo журнали таҳририятига уюштирилган ҳужум бўйича терговда иштирок этаётган ва 44 ёшли комиссар Элрик Фреду ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Полиция вакилининг маълум қилишича, комиссар ўз хонасида ўз қуроли билан ўз жонига қасд қилган.
У ўлимидан олдин журнал биносида ҳалок бўлган ходимлардан бирининг оиласи билан суҳбатда бўлган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)