Осиё кубоги-2015 “B” гуруҳидан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz». Хитой терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди — 1:0.
Биринчи бўлимда ўйин тенг курашлар остида кечди. Жамоалар имкониятлардан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда эса саудияликлар ҳужумкорликни оширишди, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Ўйиннинг 62-дақиқасида эронлик ҳакам Алиризо Фағоний Хитой дарвозасига бироз шубҳали пенальти белгилади. Аммо Ҳаззозий томонидан йўлланган зарбани дарвозабон оёқлари билан қайтарди.
Учрашув тугашига 10 дақиқа қолганида Хитой термаси ўнг қанотда жарима зарбасини ишлашди. Ю Хай томонидан йўлланган зарбани Саудия дарвозабони бартараф эта олмади. Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди.
Шу тариқа, дастлабки турдан кейин Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари 3 очкодан жамғариб, пешқадамликни ўз қўлларига олишди.
Осиё кубоги-2015. “B” гуруҳи, 1-тур
Саудия Арабистони – Хитой 1:0
Гол: Ю Хай (80)
Ноаниқ пенальти: Ҳаззозий (62, дарвозабон)
Изоҳ (0)