Тошкент шаҳридаги собиқ Dedeman Silk Road Tashkent меҳмонхонаси Wyndham Hotel Group компаниясининг Ўзбекистон пойтахтидаги иккинчи меҳмонхонасига айланди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг расмий сайтида хабар берилди.
Wyndham Tashkent бренди билан меҳмонларни кутиб олаётган меҳмонхона ўз фаолиятини жорий йилнинг 1 январида бошлади.
Таъкидлаш жоиз, Wyndham Hotel Group меҳмонхоналар тармоғи мазкур соҳада фаолият юритувчи дунёдаги энг йирик компания бўлиб, сайёҳлик соҳасида ҳам йирик франчайзер ҳисобланади.
Бугунги кунда 15 бренд остида фаолият юритаётган 6900 га яқин меҳмонхона мазкур компанияга қарашли бўлиб, улар жами 50 мамлакатда жойлашган.
Эаслатиб ўтамиз, 2013 йили Wyndham Hotel Group Тошкентдаги Park Turon меҳмонхонасини сотиб олган ва уни Рамада Ташкент деб номлаган эди.
Изоҳ (0)