«Реал» клуби дарвозабони Икер Касильяс жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ўрталаридаги муносабат ҳақида гапириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Мен Моуриньо мураббийимиз бўлган вақтида унга жавоб қайтармаганман. Ҳозир ҳам жавоб қайтармайман. У бошқа жамоа мураббийи.
Моуриньонинг футболчилар билан муносабати жуда мураккаб эди. Буни ‘Реалъдаги футболчилар ҳар хил қабул қиларди.
Анчелоттининг ўзи ҳам футболчи бўлган. Шу сабабли қийин вазиятларда футболчиларни бошқаришни билади. Мураббий сифатида у Моуриньодан кучлироқ», — деди Касильяс.
Изоҳ (0)