Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ОФКнинг навбатдан ташқари Конгрессида қатнашиш учун Австралиянинг Мельбурн шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда ЎФФнинг Twitter’даги саҳифасига асосланиб «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Федерациямиз раҳбарлари ОФК Конгрессидан ташқари, Осиё Кубогининг 9 январдаги очилиш учрашуви (Австралия-Қувайт) га ҳам таклиф қилинган.
Улар, шунингдек, 10 январь куни Сиднейда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувида ҳам иштирок этадилар.
Изоҳ (0)