Charlie Hebdo сатирик журналига ҳужум уюштирган террорчилар Париж шимоли-шарқида жойлашган Сен-э-Марн департаментида жойлашган Даммартен-ан-Гоэль шаҳридаги нашриёт биносида бир кишини асирга олиб яширинган, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бино полиция томонидан қуршаб олинган, олдинроқ полиция ва гумондорлар ўртасида отишма бўлган. Париж ички ишлар бошқармаси Сен-э-Марнда махсус операция бошланганини тасдиқлаган. CNN телеканалининг Франция расмийларига асосланиб берган хабарига кўра, операцияга мамлакат бўйлаб 80 минг полициячи жалб қилинган.
Маҳаллий аҳоли осмонда полиция вертолётлари пайдо бўлганини маълум қилган. Атрофдаги шаҳарлар раҳбариятлари аҳолини ўз уйларини тарк этмасликка чақирмоқда. Операция муносабати билан Парижнинг Руасси аэропорти иккита учиш-қўниш йўлагини ёпиб қўйган.
Изоҳ (0)