Россияда мусулмонлар учун мўлжалланган илк телефонлар сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Россия мусулмон аёллар иттифоқи раисаси Наиля Зиганшина маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қора, яшил ва тўқ қизил рангларда чиқарилган телефон тугмали клавиатура, 1,3 мегапикселли ёритгичли камерага, радио, Bluetooth, GPRS, 64 Мегабайтлик ички хотирага эга.
Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси раҳбари Тимур Имаевнинг сўзларига кўра, телефон хотирасига араб тилидаги Қуръон китоби ва унинг рус тилидаги маънолари таржимаси жойлаштирилган. Қулай меню сураларни тезда алмаштириб, керакли матнга ўтиш имконини беради.
Шунингдек, телефонга намоз вақтларини эслатиб турувчи дастур ўрнатилган бўлиб, у фойдаланувчи жойлашган мамлакат ва шаҳар ҳақидаги маълумотларни янгилайди ва беш вақт намознинг вақтларини созлаб, уларнинг бошланиши ҳақида овозли сигнал орқали эслатиб туради.
Изоҳ (0)