6 январь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри ўзида 2022 йилги Қишки олимпия ўйинларини ўтказиш учун расмий ариза берди. Ҳозирги пайтда бу нуфузли мусобақаларни ўтказиш учун яна битта ариза Пекин шаҳри томонидан берилган, деб хабар беради «Stadion.uz».
Иккала шаҳар ҳам Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасига 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларини ўтказа олиши бўйича молиявий ва қурилиш кафолатлари ҳақида ҳужжатларни топширган.
Яна тўртта даъвогар шаҳар — Осло, Стокгольм, Краков ва Львов катта харажат туфайли ўз номзодларини қайтариб олганини маълум қилган. 2022 йилги Қишки олимпиадага мезбонлик қилувчи шаҳар номи 31 июль куни маълум қилинади.
Изоҳ (0)