Париждаги Charlie Hebdo газетасининг таҳрирятига уюштирилган терактдан кейин Франциянинг турли шаҳарларидаги бир нечта масжид ҳужумга дучор бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ouest-France газетасининг маълум қилишича, Ле-Ман шаҳридаги Саблон масжидига учта граната улоқтириб кетилган. Гранаталарнинг фақат биттаси портлаган, ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳозирда масжид биноси полициячилар томонидан ўраб олинган.
Ўртаер денгизи соҳилидаги Пор-ла-Нувель шаҳрида жиноятчилар то;ппончадан намозхонани ўққа тутган. Қайд этилишича, бу вақтда ичкарида ҳеч ким бўлмаган.
Мамлакат шарқидаги Вилфранш-сюр-Сон шаҳридаги масжид яқинида жойлашган ресторанда портлаш содир бўлган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, шунингдек портлаш сабаблари ҳам маълум эмас.
Париж яқинида жойлашган Монруж шаҳрида полиция патрули ўққа тутилиши натижасида икки нафар полициячи жароҳат олган, улардан бири кейинроқ ҳалок бўлган. Ушбу отишмада қатнашган 52 ёшли эркак ҳибсга олган. Автоматик қуролдан ўқ отган жиноятчи яширинишга улгурган.
Франция расмийлари ушбу воқеаларнинг Париждаги теракт билан боғлиқлиги борлиги тўғрисида маълум қилмаган.
Изоҳ (0)