Париждаги отишма оқибатида қурбон бўлган Charlie Hebdo журналистлари хотираси шарафига бугун, 8 январь куни Франция вақти билан соат 20:00 да Эйфел минораси чироқлари ўчирилади. Бу ҳақда Париж шаҳрининг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинган.
Ce soir à 20h, les lumières de la Tour Eiffel s'éteindront en hommage aux victimes #JeSuisCharlie #NousSommesCharlie pic.twitter.com/2te5WkOOhD
— Paris (@Paris) January 8, 2015
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Калашников автомати билан қуролланган шахслар Париждаги Charlie Hebdo сатирик газетаси таҳририяти биносига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдирган эди. Франция президенти ушбу ҳаракатни теракт деб атаган. Жиноятчилар ҳалигача қўлга олинмаган. Ушбу воқеадан кейин Франциянинг турли шаҳарларида масжидларга ҳужумлар уюштирилган.
Изоҳ (0)