Россия пойтахти Москва шаҳрида шахмат бўйича Т. V. Петросян хотирасига бағишланган XXIХ турнир давом этмоқда. Унда ўсмирлар ва қизлар “A” ва “B” гуруҳларида дона суряпти, деб хабар беради «Olamsport».
64 нафар шахматчи иштирок этаётган “A” гуруҳида Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Жавоҳир Синдоров (2111) ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда.
Дастлабки икки турда ғалаба қозонган Жавоҳир мусобақанинг 4-тур учрашувида кетма-кет иккинчи мағлубиятини тан олди. У оқ доналарда ўйнашига қарамай, россиялик Мария Милованова (1879)га имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)