Буюк Британиянинг Financial Times газетаси 7 январь куни терактга учраган Франциянинг Charlie Hebdo газетаси журналистларини «аҳмоқ» деб атади. Бу ҳақда Europe 1 радиоканали хабар бермоқда.
Financial Times расмий сайтида чоп этилган мақолада «сатиранинг французча анъанасини кўрсатган газетанинг сўз эркинлигини мусулмонларни ҳақоратлаш орқали ҳимоя қилувчи мақолалар аҳмоқона эканлиги» ва журналистларнинг масъулиятсизлиги қайд этилган.
Шунингдек, АҚШнинг New York Daily News газетаси теракт мавзусида чиқарган мақоласидаги фотосуратда карикатура туширилган қисмини яшириб кўрсатгани таъкидланган. Аввалроқ, АҚШнинг йирик нашрлари Charlie Hebdo карикатураларини қайта чоп этмагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)