«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу клуб бош мураббийи Луис Энрике билан келишмовчилик туфайли аргентиналик юлдуз Лионель Месси жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Goal.com.
«Мен клуб атрофидаги турли миш-мишларни рад этиш учун ҳар куни ҳам вақт ажратолмайман. Лионель Мессининг шартномаси бор, у клубда бахтли ва яна совринлар ютишни истайди. Бу ҳақда ваҳима кўтаришга ҳожат йўқ.
Месси − жамоамиз еткачиси. У бизнинг энг яхши ўйинчимиз ва унинг хизматларидан фойдаланишда давом этамиз. Футбол билан боғлиқ ҳамма ‘Барселона’ Мессини сотмаслигини билади», − деди Бартомеу.
Изоҳ (0)