Испаниянинг «Барселона» клуби президенти 12 январь куни бўлиб ўтадиган нуфузли «Олтин тўп» совринининг тақдирлаш маросимида қатнашмасликка қарор қилди, деб хабар бермоқда Goal.com.
«Биз ФИФА билан алоқаларимизни улар санкцияларни бекор қилгандагина қайта тиклаймиз», − деди клуб президенти Хосеп Бартомеу. Эслатиб ўтамиз, ФИФА «Барселона»га трансферларни амалга оширишни вақтинча тақиқлаб қўйган.
Каталонияликлар Лионель Месси ўзининг бешинчи «Олтин тўп»и учун курашмоқда. Тақдирлаш маросимида президент ўрнига клубнинг бошқа вакили қатнашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)