Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ягона порталда тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилинган норматив ҳужжатларни баҳолаш бўйича янги тизим ишга туширилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: betterinbulk.net

Фото: betterinbulk.net

Мазкур тизим аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликка тегишли ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари ва қабул қилинган ҳужжатларни муҳокама қилиш имкониятини беради.

Ягона порталда фойдаланувчилар томонидан билдирилган изоҳ ва таклифлар тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилади ва таклифларни инобатга олиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар амалдаги норматив ҳужжатларнинг тадбикорлик фаолиятига таъсир этишини Ягона порталда жойлаштирилган махсус сўровномани тўлдириш орқали баҳолашда ҳам иштирок этишлари мумкин.

Ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-4609-сон фармонига асосан жорий этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди