Буюк Британиянинг Гастингс шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Hastings Masters турнири якунига етди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов (2502) 9 та тур якуни бўйича 6,5 очко тўплади ва якунда қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллади. Бешинчи поғонадан жой олган исроиллик гроссмейстер Максим Родштейн (2676) ҳисобида ҳам 6,5 очко бор.
Воҳидов сўнгги турда мезбон шахматчи Эзра Кирк (2308) билан ҳисоб-китоб қилди ва рақибини мағлубиятга учратди. Мусобақа ғолиблиги 8 очко тўплаган хитойлик Жао Жун (2585)га насиб этди. Бундан аввалги турда Жаҳонгир айнан Жаога имкониятни бой берган эди. Агар Жаҳонгир ўша баҳсда рақибини таслим этганида, Гастингс турнири ғолибига айланган бўларди.
Изоҳ (0)