КХДР раҳбари Ким Чен Ин биринчи, иккинчи ва бешинчи фронтолди корпуслар таркибига кирувчи пиёда қўшинлар қатор бўлинмаларининг артиллерия отиш машғулотларини шахсан бошқариб борди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ким Чен Инни Корея халқ армияси бош штаби бошлиғи генерал Ли Ён Гил ва бошқа раҳбарлар қарши олган. У машғулот вақтида кутилмаган шароитларда шартли рақибни 1,5 минг метр узоқликда йўқ қилган учинчи Сеул гвардия пиёда дивизиясини мақтаб, уларга шахсан медаллар топширди ва шахсий таркиб билан суратга тушди. Шунингдек, бу бўлинманинг Корея уруши давридаги қаҳрамонликларини эсга олди.
Қайд этилишича, Шимолий Корея Қуролли кучларига КХДР маршали сифатида бошчилик қиладиган Ким Чен Ин армиянинг сиёсий ва мафкуравий тайёргарлиги муҳимлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)