AirlineRatings.com портали дунёдаги энг хавфсиз авиакомпанияларнинг йиллик рейтингини эълон қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Рейтингни яна Австралиянинг Qantas авиакомпанияси бошқармоқда. Ушбу компания ҳозирда энг ёш флот таркибига эга бўлиб, ходимларнинг ўртача хизмат даври 7,9 йилни ташкил этади.
Шунингдек, кучли ўнликдан Янги Зеландиянинг Air New Zealand, Буюк Британиянинг British Airways, Гонконгнинг Cathay Pacific Airways, БААнинг Emirates ва Etihad Airways, Тайваннинг EVA Air, Финландиянинг Finnair, Германиянинг Lufthansa ва Сингапурнинг Singapore Airlines авиакомпаниялари ўрин олган.
Бундан ташқари порталда энг хавфсиз арзон авиакомпаниялар ўнлиги ҳам эълон қилинган: Aer Lingus (Ирландия), Alaska Airlines (АҚШ), Icelandair (Исландия), JetBlue (АҚШ), Jetstar (Австралия), Kulula.com (ЖАР), Monarch Airlines (Буюк Британия), Thomas Cook (Буюк Британия), TUIfly (Германия) ва WestJet (Канада).
Қайд этилишича, 2014 йилда авиаҳалокатлар сони 1927 йилдан буён энг кам бўлганига қарамай қурбонлар сони сўнгги 10 йилдаги ўртача кўрсаткичдан ошиб кетган. Айниқса, Малайзия самолётларининг ҳалокатлари кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди. Хавсизлик даражаси энг паст авиакомпаниялар деб Непалнинг Tara Air ва Nepal Airlines, Қозоғистоннинг SCAT Airlines ҳамда Афғонистоннинг Kam Air компаниялари топилган.
Изоҳ (0)