«Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган 2600 нафардан ортиқ никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда «Дўстлик байроғи» газетаси хабар қилди.
Уларнинг бир нечтасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти юзасидан маҳаллаларда мутасаддилар томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Дастурда белгиланганидек, тўй маросимларида исрофгарчиликка йўл қўймаслик масалалари юзасидан ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Натижада, 70 га яқин бешик тўйи, суннат тўйи ва бошқа бир қатор маросимларнинг оила даврасида ўтказилишига эришилди.
Изоҳ (0)