Лас-Вегасдаги CES кўргазмасида D-Link компанияси ўзининг уч диапазонли Wi-Fi 802.11ac ишлайдиган АC5300, АC3200, АC3100 маршрутизаторларини тақдим этди. Бу ҳақда «3dnews.ru» ахборотига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.
Бу маршрутизаторлар Ultra Performance туркумига киради. Мазкур атама уларга ҳақиқатдан ҳам кучли тезликка эга бўлгани боис берилган. АC3200 ва АC3100 версиясидаги маршрутизаторлар 3,2 ва 3,1 Гбит/сония тезликни таъминлай олса, АC5300 флагман модели 5,3 Гбит/сония тезликда ишлаш имконига эга.
Шунингдек, янги маршрутизаторлар Gigabit Ethernet-kontroller, USB 3.0 порт ва кучли антеннага эга. Қурилма космик кема кўринишида ишланган.
Ҳозирда сотувга фақатгина АC3200 модели чиққан. Унинг нархи 310 доллар. Қолган қурилмаларни кейинги чоракда сотувга чиқариш режалаштирилган.
Изоҳ (0)