«Барселона» футбол клуби спорт директори Андони Субисарретанинг истеъфога чиқарилгани эълон қилинди, деб хабар қилди «Stadion.uz». Томонлар икки тарафлама келишув билан шартномани бекор қилдилар. Клуб президенти Хосеп Бартомеу Субисарретага меҳнат фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Қайд этиш керакки, 53 ёшли Субисаррета ушбу лавозимни 2010 йилда Сандро Россел клуб президенти этиб сайлангандан буён эгаллаб келаётган эди.
Чоршанба куни «Барселона» директорлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади ва шундан сўнг президент матбуот анжумани ўтказади.
Изоҳ (0)