Уммон султони Қобус Тошкентдаги Шарқшунослик институти кутубхонаси қурилиши учун 15 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда UzReport’га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Уммоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Лаватийнинг сўзларига кўра, кутубхона қурилиши ишлари 2015 йилдан бошланади.
«Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатларимиз ўртасидаги илмий-маданий алоқаларнинг фаол ривожланишига туртки беради», – деди элчи.
Маълумот учун, Уммон томонининг молиявий кўмаги ҳисобидан Тошкентда Шарқшунослик институтининг кутубхонаси биноси қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида дастлаб 2014 йил июлида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)