Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 1980 йилда туғилган эркакни ўткир тиғли қурол билан жароҳатланган ҳолда учратган йўловчилар шифохонага етказди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Ҳушсиз жабрланувчи олиб келингани ҳақида шифокорлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Бу юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тезкор қидирув ишлари бошлаб юборилган.
Тез орада жиноятчининг шахси аниқлаштирилиб, у 1965 йилда туғилган эркак эканлиги ойдинлашган. Ҳозирда у қўлга олингани ва тергов органларига кўрсатма бераётгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)