Россия пойтахти Москва шаҳрида шахмат бўйича Т. V. Петросян хотирасига бағишланган турнир старт олди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Турнирда жами 64 нафар спортчи иштирок этмоқда. Мусобақалар Швейцария тизими бўйича бўлиб, 9 турдан иборат.
Эътиборлиси, мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақаларда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 9 яшар Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилмоқда.
Хотира турнири 12 январгача давом этади.
Изоҳ (0)