«Сиқилган табиий газда ва суюлтирилган нефть газларида ишлаш учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида» умумий техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги 05/1-687-сон топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Автомобиль ва дарё транспорти ривожланишини норматив-техник таъминлаш Республика маркази мутахассислари томонидан «Сиқилган табиий газда ва суюлтирилган нефть газларида ишлаш учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида» умумий техник регламент ишлаб чиқилди.
Мазкур ҳужжатни 2015 йилда тасдиқлаш ва амалга киритиш режалаштирилган.
Автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари ва мутахассислар ушбу манзилда регламент лойиҳаси билан танишиб, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини info@uzaart.uz электрон манзили ҳамда 241-03-46 телефон рақами орқали билдириши мумкин.
Изоҳ (0)