Буюк Британиянинг Гастингс шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнирлар жамланмаси давом этяпти. Ўз тарихида юбилей 90-маротаба ташкил этилаётган ушбу шахмат фестивалининг энг нуфузли турнири Hastings Masters’да ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов (2502) ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти, деб хабар берди «Olamsport».
Кеча, 4 январь куни ўтказилган 7-тур учрашувида ўзбекистонлик шахматчи оқ доналарда ҳаракат қилди ва австриялик Йоахим Уоллнерни таслим этди. Бу ғалабадан сўнг Воҳидов турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган франциялик гроссмейстер Эдуард Ромайн ҳисобида ҳам 5,5 очко бор.
Бугун, 5 январь куни Жаҳонгир 8-турда 6,5 очко билан якка пешқадамлик қилаётган хитойлик Жао Жун (2585) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Ўзбекистон вакили бугун қора доналарда ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)