Украинада истеъмолда бўлган автомобилларнинг 2014 йилда энг кўп сотилган русумлари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Қайд этилишича, якунланган йилда сотилган ишлатилган автомобилларнинг 22 фоизини «ВАЗ» машиналари ташкил этиб, рейтингда биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Германиянинг Volkswagen (7,6 фоиз) ва Opel (5,9 фоиз) маркалари эгаллаган.
Тўртинчи ўринда Daewoo (5,2 фоиз), бешинчи ўринда Renault (4,8 фоиз), кейинги ўринларда Mercedes-Benz, Ford, «ЗАЗ», Toyota ва Chevrolet бормоқда. 2014 йилда ишлатилган автомобилларнинг энг кўп сотилган моделлари Daewoo Lanos, «ВАЗ 2106» ва «ВАЗ 21099» бўлган.
Изоҳ (0)