Андижондан бўлган фуқаронинг туман ИИБга мурожаат қилишича, номаълум кишилар Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидан унинг Lacetti русумли автомашинасига ўтирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри хабар бермоқда.
Улар Андижон вилояти Асака туманининг Қурама маҳалласига кириб келганида, йўловчилар ҳайдовчига жабр етказиб, машинадан тушириб юборган ва автомобилни ҳайдаб қочган.
Кўрилган чоралар туфайли Lacetti Фарғона вилояти Қува туманида техник соз ҳолда топилди. Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинган уч нафар шахс ички ишлар бўлимига келтирилди.
Изоҳ (0)